ИИВ сайти бўйича Шоҳруҳ Ғиёсов муносабат билдирди
Anhor.uz ИИВ сайтида юзага келган носозлик юзасидан вазирлик матбуот хизмати билан боғланди.
Шундан сўнг, тармоқларда тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ёзган ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов Anhor.uz сўровига қуйидагича жавоб берди.
«Барча вазирликлар янги палтформага ўтказилмоқда. Ҳозирча gov.uz/iiv/ тизими ҳам Тест режимида фаолият олиб бормоқда», – деган Ғиёсов.
ИИВнинг расмий телеграм саҳифасида 18 декабрда жойланган хабарларнинг «Батафсил» ёзувли сайтга олиб ўтувчи қисмида gov.uz/iiv/ манзили кўрсатилган, постларнинг қуйи қисмидаги website кнопкасида www.iiv.uz кўрсатилган. Вазирлик янги платформага ўтаётгани тўғрисида охирги ойларда эълон ёки огоҳлантириш бермаган.
Улашиш:
Шарҳлар