Россия зарбалари Украинадаги электр станцияларининг 80 фоизига зиён етказди

Foto: AFP

Сўнгги бир неча ҳафта мобайнида Россия томонидан берилган зарбалар оқибатида Украина иссиқлик электр станцияларининг 80 фоизгача бўлган қисми ва гидроэлектр станцияларнинг ярмидан кўпи зарар кўрди. Бу ҳақда Украина энергетика вазири Герман Галушченко Киевда журналистларга маълум қилди, деб ёзади DW.

Вазир буни Россиянинг тўлиқ кўламли истилоси бошланганидан буён “Украина энергетика секторига қилинган энг йирик ҳужум” деб атади. Россия қўшинлари ҳар битта зарба кўпроқ зиён етказиши учун “”рон намунаси бўйича портловчи дронлар ва ракеталар”ни қўлламоқда, деди у.

Март охиридан буён Украина энергетика объектлари Россия қўшинлари томонидан мунтазам зарбаларга учрамоқда. Натижада баъзи аҳоли пунктларида, шу жумладан, Украина шимоли-шарқидаги Харьковда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.