Иккита олий ўқув юртида 22,5 млрд сўмлик талон-тарожликлар аниқланди
Ўзбекистоннинг иккита олий ўқув юртида 22,5 млрд сўм миқдорида бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланган, деб ёзади “Спутник” нашри Ҳисоб палатасининг матбуот хизматига таянган ҳолда.
Ушбу идора тарқатган маълумотга кўра, Қарши муҳандислий-иқтисодиёт институтида бухгалтерлар қалбаки тарқатиш қайдномаларини яратган ва шу тарзда 21 млрд сўмни ўзлаштириб олган.
Жиззах политехника институтида эса масъул шахслар банк карталарига ўтказиш орқали 1,5 млрд сўмни ўзлаштирган.
Ҳисоб палатасининг қайд этишича, бухгалтерия ходимлари ўзларининг тушунтириш хатларида содир этган жиноятларини тан олган.
Тергов материаллари ноқонуний ўзлаштирилган маблағларни қайтариш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди.
Шарҳлар