Имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга тушди

Фото: Департамент.ўз

Мирзо Улуғбек туманида фуқаро Ё.М. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) ва бошқалар фуқаро Н.И.нинг ишончига кириб, 8 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида банк муассасасидан унинг номига 2 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришини ваъда қилган.

«Жиноятчилар олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.