Наманганда фуқаро ўзига ажратилган ердан бошқа мақсадда фойдаланди

Фото: департамент

Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро И.Т. “Сирдарё” дарёсининг Наманган тумани, “Гулдиров” МФЙ ҳудудидан ўтган қисмидаги қирғоқ минтақа еридан терак ва бошқа дов-дарахт кўчатлари экиш учун ажратиб берилган 12,6 гектар ер майдонидан ўзбошимчалик билан фойдаланганлиги аниқланган.

«У ер қаъри бойликларидан фойдаланиш талабларини бузиб, 15,8 минг куб ҳажмдаги қум-шағал ҳом ашёсини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига жами 273,3 млн сўм зарар етказган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.