Ҳиндистон Ўзбекистондаги ўлим ҳолатлари билан боғлиқ етказиб берувчиларнинг пропиленгликолидан фойдаланишни тақиқлади

Источник: Reuters

Ҳиндистон дори ишлаб чиқарувчиларга пропиленгликолдан фойдаланишни тақиқлади. Бу Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган йўтал сиропларини қўллаганидан кейин Ўзбекистонда камида 21 боланинг ўлими ортидан содир бўлди. Бу ҳақда Reuters ҳукумат ҳужжатига таянган ҳолда ёзади.

Ўзбекистон декабрь ойида диэтиленгликоль ёки этиленгликолнинг рухсат этилган миқдордан ошиб кетган «ДОК-1 Макс» йўтал сиропларини истеъмол қилган болалар вафот этгани ҳақида хабар берган эди.

Шу ойда полиция Marion Biotech компаниясининг учта ходимини ҳукумат лабораториясида ўтказилган синовларда 36 та сиропдан 22 таси «сохта ва қалбакилаштирилган» эканлигини аниқлаганидан кейин ҳибсга олди.

Ҳиндистон Дори воситалари бўйича Бош назоратчиси (DCGI) сешанба куни барча лицензияловчи давлат органларига юборган мактубида Деҳлида жойлашган Maya Chemtech компанияси кўрсатилган партияларда ишлатиладиган пропиленгликолнинг “асосий” етказиб берувчиси эканлигини айтган.

Ўзбекистондаги ҳодиса Гамбияда содир бўлган худди шундай воқеа ортидан юз берди, парламент қўмитаси камида 70 нафар боланинг ўлимини Нью-Деҳлида жойлашган Maiden Pharmaceuticals компанияси томонидан ишлаб чиқарилган йўтал ва шамоллашга қарши сироплар билан боғлади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.