Ҳиндистонда Ғозиободдаги хусусий касалхонада ўзбекистонлик аёл ўлик ҳолатда топилди
Сешанба куни Уттар-Прадеш штатининг Ғозиобод туманидаги Каушамби шаҳридаги хусусий шифохонада 45 ёшли ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди.
Полиция унинг жасади ваннахонадаги сочиқ илинадиган вешалкада топилгани учун у ўз жонига қасд қилган деб ҳисобламоқда.
Жасад экспертизага юборилган, воқеа жойи суд-тиббиёт экспертлари гуруҳи томонидан кўздан кечирилган.
Ушбу ҳодиса тафсилотлари тергов жараёнида.
Улашиш:
Шарҳлар