«Тошкент туманида профилактика инспектори пичоқланди» хабари юзасидан изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда «Тошкент туманида профилактика инспектори пичоқланди» изоҳи билан хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат тармоқларда бироз бошқачароқ талқин қилинган. Аслида инспектор хизмат вақтида жароҳат олган, деб хабар бермоқда ИИББ ахборат хизмати раҳбари Бобур Туляганов.
Кеча 8-апрель соат 21:10ларда Тошкент тумани Қорасарой МФЙда яшовчи, 1968 й.т. фуқаро Қ.Ж. маст ҳолда уйида жанжал қилаётганлиги сабабли, шошилинч чақирувга асосан воқеа жойига етиб борган тумани ИИБ профилактика катта инспектори подполковник Мурод Халиқов, 56 ёшли фуқарони тинчлантираётганида у фаол қаршилик кўрсатиб, қўлидаги пичоқ билан инспекторнинг чап бел қисмига уриб жароҳат етказган.
Натижада тунги хизмат вақтида жароҳат олган профилактика инспектори ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган. Фуқаро процессуал тартибда ушланган ва дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари прокуратура органлари томонидан олиб борилмоқда.
Шарҳлар