,

Профилактика инспектори хизмат пайтида яраланди

Инспектор по профилактике ранен во время службы

Ижтимоий тармоқларда “Тошкент вилоятида профилактика инспектори пичоқланди” деган хабарлар тарқалмоқда.

Вазият бироз бошқача талқин қилинган. Дарҳақиқат, инспектор хизмат вақтида тан жароҳати олган, дея хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Кеча, 8 апрель куни соат 21:10 да Тошкент вилояти, Қорасарой МФЙда яшовчи 1968 йилда туғилган фуқаро маст ҳолда ўз уйида жанжал бошлаганлиги сабабли, туман ИИБ катта профилактика инспектори, 56 ёшли подполковник Мурод Холиқов воқеа жойига фавқулодда ҳолат бўйича етиб келган. 56 ёшли маст фуқаро фаол қаршилик кўрсатиб, инспекторнинг чап томонига пичоқ билан урган.

Натижада профилактика инспектори Ички ишлар вазирлигининг марказий госпиталига ётқизилган. Фуқаро процессуал тартибда ушланган, терговга қадар текширувлар прокуратура органлари томонидан амалга оширилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.