“Ипак йўли” Туризм университети маданий мерос ихтисослигига эга бўлди

Источник: fb.com/univsilkroad.uz

Ўзбекистон президенти “Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, “Ипак йўли” туризм халқаро университети “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети этиб қайта номланди.

Университет Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм, маданий меросни бошқариш ва музейшунослик соҳаларида кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси ҳамда ушбу соҳаларни илмий ва инновацион тадқиқ этиш бўйича илмий муассасага айлантирилди.

2022/2023 ўқув йилидан Шаҳрисабз, Марғилон ва Хива туризм ва сервис коллежлари негизида Шаҳрисабз, Марғилон ва Хива туризм ва маданий мерос техникумлари (Маданий мерос техникумлари) ташкил этилади. Шунингдек, Тошкент туризм ва сервис коллежи негизида Университетнинг Тошкент филиали ташкил этилди.

Университет ҳузурида қуйидагилар ўз фаолиятини бошлайди:

– “Ипак йўли” халқаро тадқиқот институти;

– “Ипак йўли” музейи;

– “Ипак йўли” арт-резиденцияси;

– “Ипак йўли” санъат галереяси;

– Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази.

Ҳар йили Университетга Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик Кенгашига аъзо мамлакатлар фуқароларига магистратурада давлат гранти асосида таълим олиш учун 85 та ўрин ажратилади.

Университетнинг хорижий профессор-ўқитувчилари ва изланувчилари учун хизмат турар жойи сифатида 20 та уй-жой ажратиб берилади.

“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022–2026 йилларда хориждаги нуфузли таълим муассасаларида туризм, маданий мерос ва музейшунослик йўналишларида докторантура (PhD) ва магистратурада ўқитиш дастури жорий қилинади. Дастур доирасида 50 нафар иқтидорли мутахассис (40 нафари магистратура ва 10 нафари докторантура (PhD) босқичида) ўқитилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.