,

Қирғизистонда Ми-8 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради

Фото: Спутник

Бишкекда “Достук” микрорайони яқинидаги “Фрунзе-1” авиабазасида Ми-8 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради, қурбонлар бор, дея хабар беради «Озодлик» радиосининг қирғиз хизмати Қирғизистон Мудофаа вазирлигига таяниб.

Вертолёт ҳалокати натижасида экипаж командири ҳалок бўлган, яна етти киши жароҳатланган. Қирғизистон Мудофаа вазирлиги жабрланган ўн киши ҳақида маълум қилади.

Қирғизистон Мудофаа вазирлигининг аниқлик киритишича, тўрт нафар жабрланган киши реанимацияда, улардан бирининг аҳволи жуда оғир, тўрт нафарининг аҳволи ўртача оғир дея баҳоланмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.