Ис газидан захарланмаслик учун нималарга аҳамият бериш лозим

ис газидан заҳарланиш ҳолати
Фото: Энергетика вазирлиги

Куз-қиш фаслида об-ҳаво ҳароратининг пасайиб бориши натижасида аҳолининг газ ва бошқа турдаги муқобил ёқилғида ишлайдиган иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Албатта, бундай пайтларда иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш ҳамда эҳтиёт чораларига амал қилмаслик оқибатида инсонлар ис газидан заҳарланиши, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши, ёнғинлар ва бошқа кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши мумкин.

Бу каби нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида ушбу давирда республикамизда тегишли идоралар билан ҳамкорликда ишчи гуруҳлар тузилиб, махаллалардаги кўп квартирали уй ва якка тартибдаги аҳоли турар жойларида ўрганишлар ва аҳолига тушинтириш ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бу ҳақда АОКАда Фавқулодда вазиятлар муаммолари ва ёнғин хавфсизлиги илмий тадқиқот институти бошлиғи Собир Жўраев иштирокида ўтказилган брифингда ис гази билан боғлик фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

«Бугунги кунга қадар ушбу гурухлар томонидан 88 мингтадан ортиқ носоз дудбуронлар, 4 мингта печларнинг носоз хавфсизлик автоматикалари, 45 минг ностандарт шланглар орқали газ ускуналарига уланиш ҳолатлари ва 3,5 мингга яқин  носоз шамоллатиш тизимлари аниқланди ва ушбу аниқланган камчиликлардан 139 мингтаси жойиларда бартараф этилган», – дейилади хабарда.

Печлардан фойдаланиш жараёнида, ва айнан ис газидан заҳарланишни олдини олиш мақсадида Фавқулотда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан қуйидаги тавсияларга ахамият беришларингизни сўрайди:

1. иситиш печлар, уларнинг дудбуронлари ҳамда шамоллатиш каналларидан мутахассислар кўрикдан ўтказилганидан сўнг фойдаланиш;

 2. қўлбола ясалган иситиш печлардан фойдаланмаслик;

3. ўзбошимчалик билан уйни газлаштирмаслик, печ ва дудбуронларни урнатилмаслик, ҳамда газ асбоблари ўрнини алмаштирмаслик;

4. дудбуронларни зичлигигига, уларни ички қисми тозалигига ва ҳаво тортиш қобилиятига эътибор бериш;

5. Ис газидан заҳарланиш ва газ-хаво аралашмасининг чақнашини олдини олиш мақсадида вақти-вақти билан деразаларни очиб хонадаги ҳавони алмаштириб туриш.

6. Қаттиқ ёқилгида ишлатишга мулжалланган печларга қўл бола газ мосламаларни урнатмаслик;

7. Газ иситиш мосламаларидан хавфсизлик автоматикалари урнатилган тақдирда фойдаланиш.

8. бир ва икки контурли газда ишлайдиган иситиш печларга дудбурон сифатида полимер канализация кувирларни кулламаслик, улар албатта темир кувирлардан яхлит ясалган булиши лозим;

9. ошхонада ўрнатилган газ плиталардан хоналарни иситиш ва кийимларни қуритиш мақсадида фойдаланмаслик;

10. хонадонларга, ис ва метан газини аниқловчи ва улар тўғрисида хабарловчи ускуналани урнатиш;

11. газ ҳиди сезилганда, электр ёритиш чироқларини ёқмасдан, хонани тезда шамоллатиш чораларини кўриш ва зудлик билан «104» телефон рақами орқали авария хизматига хабар бериш тавсия этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.