Ишбилармонлик фаоллиги индекси сезиларли даражада ошди

Foto: yuz.uz

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (IFI) 2024 йил июл ойида 1160 бирликни ташкил этиб, июн ойига нисбатан 16,0 фоизга сезиларли даражада ошган. Шу билан бирга, ишбилармонлик фаоллиги индексида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33,5 фоизлик ўсиш кузатилди.

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган:

хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 12,9%га;

фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,8%га;

товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 24,4%га;

товар белгилари бўйича компонент 52,8%га;

Ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.