Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар қўлга тушди
Оҳангарон туманида фуқаро И.Т. фуқаро Н.А.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида далиллар билан ушланди.
Каттақўрғон шаҳрида Тошкент шаҳар темир йўл юк ҳужжатларини дастурга киритиш оператори С.Э. фуқаро Ҳ.Т.нинг ишончига кириб, унинг фарзандини танишлари ёрдамида Самарқанд темир йўл техникумига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга тушди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар