Қишлоқ ҳудудларида энергия самарадор турар-жой бинолари қурилишига кўмаклашиш мавзусида машғулотлар ташкил этилмоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури, Глобал Экологик Фонд ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2017-2023-йилларга мўлжалланган “Қишлоқ ҳудудларида энергия самарадор турар-жой бинолари қурилишига кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 10-июл куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси БМТТД билан Глобал экологик фондининг 833 000 АҚШ доллари миқдорида беғараз Грант маблағларини жалб қилиш бўйича битим имзоланди.
Грант шартномаси шартларига кўра жалб қилинган маблағларни Жамғарманинг ҳамкор банклари билан имзоланган Бош битимлар доирасида ажратилган “Яшил истеъмол кредит”ларнинг асосий қарзининг 15% дан 37,5% гача қисмини беғараз сундиришга йўналтириш кўзда тутилган.
Ушбу мавзулар доираси Республикамизнинг барча ҳудудларида банк соҳаси мутахасислари, давлат ташкилот ва муассаса ходимлари, учун ўқув семинар-тренинглар ташкил қилиш режалаштирилган. Уларнинг дастлабкиси, Нукус ва Урганч шаҳарларида бўлиб ўтди. Тренинг давомида лойиҳа мутахасислари томонидан Ўзбекистонда XXI асрда энергия тежовчи технологияларнинг хусусиятлари, вақтинчалик субсидиялаш тартиблари, иқлим ўзгаришига қарши курашда аёлларнинг роли, ходимлар билан самарали мулоқот қилиш қобилиятини ошириш, шартномаларнинг қонунийлигини текшириш бўйича тавсиялар бериб ўтилди.
Шарҳлар