Ислом Асланов Паралимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритди
Токио-2020 Паралимпиадасининг биринчи кунида парасузувчи Ислом Асланов бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар беради.
Эркаклар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида (S13 класс) сузиш баҳсида 2 нафар Ўзбекистон вакили финал дастурида қатнашди. Учинчи йўлакда ҳаракат қилган Ислом Асланов 57.12 сония натижа қайд этди ва бронза медалига сазовор бўлди. Ушбу дастурда қатнашган Музаффар Турсунхўжаев эса 57.44 сония билан бешинчи поғонани банд этди.
Худди шу йўналишда аёллар тоифасида иштирок этган Шоҳсанамхон Тошпўлатова эса тўртинчи натижани кўрсатди.
Улашиш:
Шарҳлар