Испания авиакомпанияси Ўзбекистонга йўловчи рейсларини йўлга қўймоқда
Испаниянинг «World2Fly» авиакомпанияси Мадридни Тошкент ва Урганч билан чартер рейслар орқали боғламоқда. Мадрид-Тошкент йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси 2024 йил 23 майга белгиланган.
Тошкент – Мадрид – Тошкент ва Урганч – Мадрид – Урганч йўналиши бўйича парвозлар ҳар икки ҳафтада бир марта амалга оширилиши режалаштирилган. Парвозлар Аирбус А330-300 русумидаги самолётларда амалга оширилади.
Чартер рейслар июнь ойи охиригача давом этади ва 2024 йилнинг сентябридан октябрига қадар қайта тикланади.
Улашиш:
Шарҳлар