«Корзинка» энди Чилонзорда

«Корзинка» энди Чилонзорда

Бугун Чилонзорда (мўлжал – “Чилонзор” метро бекати, INTEGRO савдо маркази) “Korzinka.uz” савдо тармоғининг янги супермаркети очилди.

Карнай-сурнай садолари остида супермаркетга кириш жойида лентани олтин қайчи билан кесишди.

Бу ушбу тармоқнинг Тошкентдаги энг йирик супермаркети ҳисобланади, унинг майдони 3300 метр квадрат майдонни эгаллаган бўлиб, шундан 2500 м.кв. савдо майдонига ажратилган. Компания бош директори маслаҳатчиси Зафар Ҳошимовнинг сўзларига кўра, “Корзинка”да 5 та сменада 110 киши ишламоқда.

Дўкон пештахталарини тўлдириб турган товарлар ассортименти 20 минг номдаги маҳсулотдан иборат.

Супермаркет олдида 261 та машинага мўлжалланган туриш жойи мавжуд.
 
Кенг савдо залида ҳозирнинг ўзидаёқ чегирмалар кўрсатилган нархлар ва совға тўпламлари (қаҳва+кружка) пайдо бўлган.  

10 сентябрга қадар эса супермаркетнинг иккинчи қаватида “RED TAG” дўкони очилади, бу ерда кийим-кечакдан ташқари идишлар, чойшаблар ва бошқа текстиль маҳсулотлари ҳам тақдим этилади.

Фотосурат: © korzinka.uz, Facebook

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.