,

Исроил Ғазо аҳолисини сиқиб чиқаришни режалаштирмаяпти

Фото: РБК

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Фаластиннинг Хамас ҳаракати билан жанговар тўқнашувлар тугаганидан кейин Исроил қуролли кучлари Ғазо секторини доимий асосда эгаллаб турмаслигини маълум қилди. У шунингдек Исроил ҳокимияти Фаластин аҳолисини анклавдан ҳайдашни режалаштирмаётганига ишора қилди.

«Бир нечта жиҳатларни аниқлаштириб қўяй: Исроил Ғазони доимий эгаллаш ёки у ердаги аҳолини ҳайдашни режалаштирмаяпти. Исроил Хамас террорчиларига қарши курашмоқда, Фаластин аҳолисига қарши эмас, ва биз буни халқаро ҳуқуққа тўлиқ мувофиқ равишда амалга оширмоқдамиз», – дейди Нетаньяху. Сиёсатчи фаластинликларни Ғазо секторидан бутунлай чиқариб юбориш керак деган Исроил амалдор ва қонунчиларнинг фикрларини қўллаб-қувватламаслигини айтади.

У шунингдек Исроил мудофаа кучлари ҳар куни аҳоли орасидаги йўқотишларни минималлаштириш учун барча имкониятни ишга солаётганини, Хамас эса уларни максималлаштириш учун барча имкониятни ишга солаётганини, тинч фаластинликлардан қалқон сифатида фойдаланаётганини таъкидлади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.