Исроилни Ғазодаги мажбурий кўчиришлар бўйича ҳарбий жиноятларда айбланмоқда
ҲРW ҳисоботида Исроил ҳукумати томонидан Фаластин халқининг Ғазода мажбурий кўчириб юборилиши кўламининг ҳарбий ва инсониятга қарши жиноятлар даражасига етгани таъкидланди. Бу ҳисобот халқаро ва инсонпарварлик ташкилотларининг қамал ҳолатидаги ҳудудда юзага келган гуманитар инқироз борасида берган сўнгги огоҳлантиришларидан бири. Ҳолат бўйича Реутерс хабар бермоқда.
Ҳисоботда айтилишича, мажбурий кўчиришлар кенг миқёсда бўлиб, бу жараён давлат сиёсатининг бир қисми сифатида тизимли тарзда амалга оширилган. Бу каби ҳаракатлар инсониятга қарши жиноятлар сифатида талқин қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Исроил ҳарбийлари ёки ташқи ишлар вазирлиги бу борада ҳозирча изоҳ бермаган бўлса-да, аввалги баёнотларида улар бу каби айбловларни рад этган ва ўз кучларининг халқаро қонунчиликка мос тарзда ҳаракат қилишини таъкидлашган.
Ҳарбий тўқнашув қонунларига кўра, фуқаролик аҳолиси мажбурий равишда кўчириб юборилиши фақат хавфсизлик нуқтаи назаридан ёки ҳарбий зарурият асосида амалга оширилиши мумкин.
Human Rights Watch хабарига кўра, Исроил кучлари бу ҳаракатларни Ғазо шимолидаги ҳудудларда доимий буфер зоналарни ташкил қилиш мақсадида амалга оширмоқда ва бу ҳолат “этник тозалаш” сифатида талқин қилиниши мумкин.
Исроил ҳукумати эса бу каби доимий буфер зоналарни ташкил қилишга интилмаётганини билдирди ва Ташқи ишлар вазири Гидеон Саарнинг сўзларига кўра, уруш тугаганидан кейин Ғазо шимолидан кўчирилган фаластинликлар ўз уйларига қайтишига рухсат берилади.
Шарҳлар