Bo'limsiz

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси Грузиянинг Поти шаҳрида логистика марказини ташкил қилади

Фото: «Узтекстильпром»

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан Грузиянинг Поти шаҳрида логистика маркази ташкил этилади. Объект эркин иқтисодий зонада жойлашади. Бу ҳақда ассоциация сайтида сўз боради.

Марказни очиш ҳақидаги келишув меморандумда мустаҳкамланган. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ушбу меморандумни эркин иқтисодий зона бош директори Давид Эбрадидзе билан тузди. Ҳужжатда Ўзбекистон ташкилоти Поти шаҳрида божхона тўловларисиз фаолият юритиши кўзда тутилган.

Шунингдек, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда “Грузия кийим ва мода” ассоциацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон саноатчилари ҳам мазкур ташкилот билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Томонлар савдо ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш ниятида. Грузия компаниялари Ўзбекистонга бизнес миссияси билан ташриф буюрмоқчи.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.