Исроилнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Исроилнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Гидеон Лустиг Тошкентда ўз вазифасини расман бошлади, дея хабар беради элчихона матбуот хизмати.
Ўзбекистонга етиб келгач, элчи Иккинчи жаҳон уруши йилларида яҳудийларнинг қутқарилишига бағишланган ёдгорликни зиёрат қилди.
Лустиг ўзбек халқи Шарқий Европадан келган яҳудий қочқинларга беқиёс инсоний муносабат кўрсатганини, улар билан нон баҳам кўрганини, бошпана берганини таъкидлади.
“Мен Холокостдан омон қолганларнинг набираси сифатида ўзбек халқини унинг меҳмондўстлиги ва инсонпарварлиги учун чуқур ҳурмат қиламан ва қадрлайман”, – деди янги элчи.
Улашиш:
Шарҳлар