Украина БРБ: Подмосковьедаги террорчилик ҳаракати – Путиннинг кўрсатмаси бўйича Россия махсус хизматларининг иши

крокус
Фото: Telegram

Москва областидаги Crocus City Hall концерт залида содир этилган теракт Владимир Путин кўрсатмасига биноан Россия махсус хизматларининг режалаштирилган провокациясидир. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси матбуот хизмати хабар беради.

Провокацияларнинг мақсади Украинага янада шафқатсиз ҳужумлар ва Россияда амалга ошириладиган тўлиқ сафарбарликни оқлашдир, дея тушунтиради разведка ходимлари.

“Москвада одамларнинг оммавий ўлдирилиши Путиннинг урушнинг янада кучайиши ва кенгайиши таҳдиди деб тушуниш керак”, – дейилади хабарда.

Украина разведкасининг таъкидлашича, Путин бир неча бор Ғарбни қўрқитишга, шу жумладан ядро қуролидан фойдаланишга уринган, шунинг учун бу терактдан тажовузни кучайтириш учун яна бир асос сифатида фойдаланиши мумкин.

“Аммо, бир гуруҳ жангариларнинг пулемётлар билан Москва марказида тўсиқсиз ҳаракатланиши ва бошқа кўплаб рад этиб бўлмас далиллар “Крокус Сити Холл”даги отишма Россия махсус хизматлари томонидан уюштирилганидан далолат беради. Халқаро элчихоналар ҳам теракт бўлиши эҳтимолидан огоҳлантирганди”, — дейилади Бош разведка бошқармаси хабарида.

Идоранинг қўшимча қилишича, Москвадаги теракт “Путиннинг ҳокимиятни сақлаб қолиш учун қилган навбатдаги жинояти” эканлиги бутун дунёга аён.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.