Ўзбекистонда ҳафта давомида иссиқ ҳарорат сақланиб туради

Foto: Depositphotos

16 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан бироз нам ҳаво массалари кириб келиши бошланди, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

17 сентябрда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

18 сентябрда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

19 сентябрда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

20 сентябрда Ўзбекистоннинг барча вилоятлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати асосан кундуз кунлари 25-30, баъзи жойларда 32 гача, кечалари 12-17 даража бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 16-17 сентябрь ва 19-20 сентябрь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.

Тошкентда 17 сентябрда куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади. 18-20 сентябр кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 19 сентябрда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-17, кундуз кунлари 26-29 даража бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.