Истанбулда одам савдоси жиноятига алоқадар икки шахс қўлга олинди

Задержанные
Фото: Генконсульство Узбекистана

Туркия ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, 2018 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган, 1985 й.т., Дилноза Умарова ва 2017 йилдан буён қидирувда бўлган 1983 й.т., Мавлудахон Улмасова жорий йилнинг 10 январь куни Истанбул шаҳрида қўлга олинди.

«Ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади», – дейилган хабарда.

Жиноят учун жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари тизимли равишда давом эттирилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.