Истанбулда Ўзбекистон савдо ваколатхонаси очилади

Фото: president.uz

Анқара шаҳридаги президент саройида Ўзбекистон ва Туркия президентларининг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.

Ташриф арафасида бизнес форуми муваффақиятли ўтказилиб, унинг натижасида саноат, «яшил» энергетика, электротехника, тўқимачилик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик дастури доирасида янги лойиҳаларнинг катта портфели шакллантирилди.

Томонлар фаол маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттиришга келишиб олдилар. Истанбул шаҳрида Ўзбекистоннинг савдо ваколатхонасини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Давлат раҳбарлари раислигидаги Ўзбекистон-Туркия Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилингани мамнуният билан таъкидланди. Унинг биринчи йиғилиши бугун бўлиб ўтади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.