Газ ҳисоблагичларини текширишнинг янги қоидалари тасдиқланди

Газ ҳисоблагичларини текширишнинг янги қоидалари тасдиқланди

Ўзбекистонда газни ҳисобга олиш асбобларини текширишнинг янги қоидалари тасдиқланди, дея хабар беради “Norma”. Энди газни ҳисобга олиш асбобларини даврий текширишлар орасидаги интервал жисмоний шахслар учун 4 йилда бир мартани, юридик шахслар учун 2 йилда бир мартани ташкил этади.

Газ билан таъминловчи корхона ҳисоблагичларни текширишдан 30 кун олдин истеъмолчини ёзма равишда огоҳлантириши шарт. Газ ҳисоблагичини ечиб олиш ишлари газ билан таъминловчи корхона мутахассиси томонидан ариза келиб тушганидан кейин 5 иш кунида истеъмолчи иштирокида амалга оширилади, дея қайд этилади ҳужжатда.

Бунда пломбанинг бутлиги текширилади ва икки нусхада акт тузилиб, улардан бири истеъмолчига берилади. Газ ҳисоблагич ечиб олинганидан кейин истеъмолчининг истагига кўра газ ҳисоблагичсиз уланади ёки ўчирилади, бу ҳақда актда кўрсатилади. Газ ҳисоблагичсиз уланганида фойдаланилган газ учун тўлов белгиланган ставкалар бўйича амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.