Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари қўлга олинди

Истеъмолга яроқсиз ароқлар
Фото: Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.З. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Касби тумани “Тинчлик” МФЙ ҳудудида 2 нафар фуқарога жами 600 дона «Русская водка» номли истеъмолга яроқсиз ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотган пайтида далиллар билан ушланган.

“Департаментнинг Яккабоғ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса «А.» МЧЖ раҳбари А.А. Қамаши тумани, “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудида харидорга жами 320 дона «Русская водка», «НЕ ВОДКА», «SHAHRISABZ» ва «SABRANIE» номли истеъмолга яроқсиз ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.