Ezgu Amal жамғармаси “Саҳоват ва кўмак” ҳаракатига қўшилди

Ezgu Amal жамғармаси “Саҳоват ва кўмак” ҳаракатига қўшилди

Муқаддас Рамазон ойи арафасида EZGU AMAL жамғармаси “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига қўшилди.

«Биз ҳомийларимиз туфайли STOPCOVID-19 лойиҳаси доирасида бир нечта акция ташкил қилинганини маълум қилишдан мамнунмиз. Айнан ҳозир, ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эзгулик ва мурувват йўлида бирлашишимиз, яқинларимизни қўллаб-қувватлашимиз, ёрдам қўлини чўзишимиз керак», – дейди жамғарма вакиллари.

Жамғарма ҳар доим ёрдам беришга тайёр қуйидаги ҳомий дўстларга миннатдорчилик билдиради:
 
Transportation Service Center МЧЖ кам таъминланган оилаларга ёрдам сифатида 50 000 000 сўм миқдорида ёрдам кўрсатди;
 
«Ўзбекистон товар-хомашё биржаси» акцияга эҳтиёжмандларга ёрдам сифатида 20 млн сўм ўтказиб берди;
 
Shreya Life Sciences фармкомпанияси жамғармага 147 млн сўмлик препаратни тақдим этди. Препаратлар Ҳомийлик кўмагини мувофиқлаштириш марказига ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги муайян яшаш жойи бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига берилди;
 
Henkel компанияси 5000 дона миқдорда шахсий гигиена ва маиший кимё воситаларини тақдим этди. Ушбу воситалар “Мурувват” уйларига ва муайян яшаш жойи бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига берилди;
 
Саҳоватли ҳомий кам таъминланган оилалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва биринчи зарурат воситаларини харид қилиш учун жамғарма ҳисобрақамига 48 300 000 сўм миқдорида маблағ ўтказди;
 
Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси шахсий гигиена воситалари ва тиббий анжомлар кўринишидаги инсонпарварлик ёрдамини берди, Chemical Bubble Group ХК Республика ва шаҳар онкология марказларига антисептиклар тақдим этди;
 
Республика қон қуйиш маркази ва волонтёрлар кўмагида донорлик қонига эҳтиёжи бор оғир беморларга ёрдам сифатида Saxiy Qahramon акцияси ишга туширилди. Жойларда бутун Тошкент бўйлаб кўчма қон олиш пунктлари ташкил қилинган. 10 апрелдан 22 апрелга қадар Қон қуйиш марказига 400 дан ортиқ донордан 162 000 мл га яқин ҳажмда қон топширилган.

Жамғарма карантин даврида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган одамларга ёрдам тадбирларини режалаштирмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.