Японияда барча эшгакчилар тўғридан-тўғри финалга йўлланма олди

Фото: olympic.uz

Бугун Японияда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича лицензион Осиё чемпионати старт олди. Мусобақанинг илк кунида 200 ва 500 метр масофаларга бир қатор йўналишларда саралаш баҳслари ўтказилди.

Унда стартга чиққан барча ўзбекистонлик спортчилар тўғридан-тўғри финал йўлланмасини қўлга киритишди. Энди улар эртага олтин медал ва Париж-2024 йўлланмалари учун кураш олиб боришади. Финалга йўл олган спортчилар:

Олимпия йўналишлари:
К2 500 метр: Самандар Ҳайдаров, Шахриёр Маҳкамов
С2 500 метр: Артур Гулиев, Владлен Денисов

Ноолимпия йўналишлари:
С1 200 метр: Элёржон Мамадалиев
К1 200 метр: Денис Онуфриев

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.