Италия президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Президенты Узбекистана и Италии
Фото: пресс-служба президента Узбекистана

Италия президенти Сержио Маттарелла 9−11 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади, деб ёзади “Газета” нашри.

Италиянинг Agenzia Nova ахборот агентлиги хабарига кўра, Италия президенти Жанубий Кореяга ҳам ташриф буюради. Ҳар икки ташриф «Италиянинг Осиёдаги иштирокини ва ҳозирги халқаро панорамада катта стратегик аҳамиятга эга икки давлат билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш» мақсадида амалга оширилади.

Ташриф давомида икки мамлакат инвестицияларини ҳимоя қилиш ва илмий-маданий ҳамкорлик масаалаларига бағишланган қатор музокаралар ўтказилади. Маттарелла ва Шавкат Мирзиёев ўртасида 10 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашувда ушбу музокараларнинг бориши баҳоланади. Шу куни у Турин политехника университетига боради ва ташриф Самарқандда якунланади.

Италия президентга давлат ташрифида унинг қизи Лаура ҳамда ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Эдмондо Чириэлли ҳамроҳлик қилади.

Ўзбекистонга 1997 йилда Италия президенти Оскар Луижи Скалфаро ҳам ташриф буюрган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.