53 миллион сўмлик ноқонуний дори воситалари қўлга олинди

Фото: Тошкент вилояти Божхона бошқармаси

Ўзбекистон ҳудудига сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши вилоят божхоначилари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар беряпти.

“Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан “CAPTIVA” русумли автоуловда кириб келган фуқаронинг кўл юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, рухсат берувчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган фуқаронинг сумкасидан қиймати 53 млн. сўмлик дори воситалари борлиги аниқланди”, – дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари  томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида “Дорилар ва фармацeвтика фаолият ҳақида” Қонунига мувофиқ, дори воситаларини реализация қилиш фақат дорихоналар  томонидан амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.