АҚШга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Фото: Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан, ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.Х., Д.Х. ва бошқалар фуқаро Р.М.ни 20 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига виза ҳужжатларини расмийлаштириб ишга юборишни ваъда қилишиб, олдиндан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.