Италия ва Ўзбекистон туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди
III Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Италиянинг Arsenale Group компанияси бош директори Паоло Барлетта билан учрашди.
Италия томони туризм ва логистика хизматларини кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.
“Умид қиламанки, таклиф этилаётган лойиҳаларнинг амалга оширилиши мамлакатимизга янада кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш ва Ўзбекистон салоҳиятини бутун дунёда тарғиб қилишга ёрдам беради”, – дейди Саида Мирзиёева.
Италиянинг Arsenale Group компанияси Италиянинг энг машҳур йўналишларида ҳашаматли меҳмонхоналарни ривожлантириш ва бошқариш билан шуғулланади, машҳур жаҳон брендлари билан ҳамкорлик қилади.
Улашиш:
Шарҳлар