ЕИ Кенгаши Путин режимига қарши 13-санкциялар пакетини тасдиқлади

Фото: Украинская правда

Янги чекловлар асосан Россия ҳарбий саноати ва унга алоқадор шахслар ва ташкилотларга, шу жумладан санкцияларни четлаб ўтишга ёки Россия Федерациясига КХДРдан қурол етказиб беришга ёрдам берадиган шахсларга қарши қаратилган. Бундан ташқари, Россияга экспорт қилиш тақиқланган товарлар рўйхати кенгаймоқда – асосан дронларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш учун компонентлар.

Суд тизими вакиллари ва украиналик болаларни ноқонуний депортация қилиш иштирокчилари ҳам Европа Иттифоқи санкцияларига дучор бўлади, деб ёзади DW.

Умуман олганда, 13-пакет бўйича санкциялар яна 106 та жисмоний ва 88 та юридик шахсга нисбатан жорий этилди, дейилади Европа Иттифоқи Кенгаши сайтида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.