Ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ёритишда ностандарт ечимлар ва воситалар

Фото: Сардорбек Орифов / fotobloger

Фарғонада, водий вилоятларида фаолият олиб борувчи, 12 нафар блогер ва журналистлар учун www.anhor.uz томонидан навбатдаги 4 кунлик махорат дарслари ва тренинг машғулотлари ташкил этилди.

Фото: Олимжон Розиқов

“Ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ёритишда ностандарт ечимлар ва воситалар” мавзусидаги машғулотларда иштирокчиларга медиа соаҳсининг маҳоратли вакиллари, медиатренер ва юристлар ўз кўникмаларини берди.

Фото: Сардорбек Орифов

Тренингдан кўзланган асосий мақсад ҳудудларда ижтимоий, маънавий ва сиёсий жараёнларга тўғри ва ҳолис ёндошишни шакллантириш, давлат тузилмалари ва фуқаролар билан ишлашда ё у, ё бу тараф манфаатларини, уларнинг мурожаатлари билан ишлашда касб этикасига алоҳида аҳамият қаратишни тақозо эташига оида маълумотлар малакали тренерлар томонидан асосли маълумотларга таянилган ҳолда тушинтирилмоқда.

Фото: Олимжон Розиқов

Тренинг дастури қизиқарли мавзуларни қамраб олган. Ахборотга кириш, Тақиқланган ахборотларни текшириш, Нафрат тили, Аудиторияни бошқариш, мавзуларни ёритишда Ижодий ёндашув: назария ва энг яхши амалиёт (best practice). Ушбу мавзуларни малакали медиатренерлар Лола Исламова, Нигора Акилова, Ақида Махирова ва медиаюрист Мадина Турсуновалар иштирокчиларга журналистча қараш ва оддий фикрлаш билан тушинтирди.

Фото: Сардорбек Орифов

Фото: Сардорбек Орифов

Тренинг машғулотлари давомида иштирокчиларнинг салоҳиятларини синаш мақсадида гуруҳларда ишлаш, амалий машғулотлар ҳам ташкил этилди.

Фото: Сардорбек Орифов

Фото: Олимжон Розиқов

Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистон туманидаги «Шўр сув» маҳалласида бўлиб, у ердаги ишлаб чиқариш корхоналарида бўлдилар ва «Knauf» заводи фаолияти билан ҳам танишдилар.

Бобур Каримов

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.