Ижтимоий ҳимоя агентлиги директорига янги ўринбосар тайинланди
Шарифходжаев Усман Улфатович Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Усман Улфатович Агентлик тизимида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида тизимли ишларни ташкил этиб, камбағаллик даражасини баҳолаш ва қисқартириш чораларини кўриш, камбағал оилаларнинг рўйхатини юритиш, камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш ишларини мувофиқлаштириб боради.
У шунингдек, Агентлик ҳузуридаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва ижтимоий ҳимоя соҳасида олиб борилаётган илмий фаолиятларга услубий жиҳатдан бевосита раҳбарлик қилади.
Маълумот учун: Бунга қадар Усман Улфатович Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган.
Меҳнат фаолияти давомида мактабларда таълим жараёнларини ташкил этиш, хусусан имконияти чекланган болаларнинг таълим жараёнларини мувофиқлаштириш, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва хорижий тилларни ўқитишни кенгайтириш бўйича ишларни самарали олиб борган.
Шарҳлар