,

Ижтимоий тармоқларда машҳур кишиларнинг молиячи Жеффри Эпштейн билан алоқаси ҳақида фейклар пайдо бўлмоқда

Джеффри Эпштейн
Фото: CNN

Ижтимоий тармоқларда машҳур шахсларнинг одам савдосида айбланган молиячи Жеффри Эпштейн билан алоқалари ҳақида сохта ва ҳақоратомуз мемлар чоп этилмоқда. Марҳум физик Стивен Хокинг энг кўп маломат остида қолди.

3 январь куни Манхэттен Федерал округи суди молиячи Жеффри Эпштейн иши бўйича бир неча юз саҳифали ҳужжатларни эълон қилди, у жинсий эксплуатация мақсадида одам савдоси билан шуғулланганликда айбланган бўлиб, тўрт йилдан кўпроқ вақт олдин қамоқхонада ўз жонига қасд қилганди. Эълон қилинган ҳужжатларда тубдан янги фактлар аниқланмади: Эпштейн билан алоқаси бўлган энг нуфузли одамларнинг исмлари молиячининг иши бўйича оммавий ахборот воситаларида олиб борилган текширувларда аллақачон тилга олинган.

Шунга қарамасдан, суд ҳужжатларининг эълон қилиниши Эпштейн атрофидаги юқори мартабали жиноятчиларнинг махфий тармоғи ҳақидаги фитна назарияларининг янги босқичини қўзғатди. 2018 йилда вафот этган машҳур физик Стивен Хокинг эса бу айбловларнинг асосий «қурбони»га айланди.

Associated Press агентлигининг ёзишича, Х (собиқ Твиттер) ижтимоий тармоғида 3 январдан сўнг Эпштейн иши бўйича суд ҳужжатларининг уйдирма скриншотлари акс этган хабарлар тарқалган, уларда Стивен Хокинг ҳам тилга олинган. Сохталаштириш шакли жабрланувчи аёлларнинг кўрсатмаларидан олинган «иқтибослар» эди.

Ушбу хабарлар, дея таъкидлайди АР, ўн минглаб кўришлар, лайклар ва репостларга эга бўлган, шунингдек, Хокингнинг кўплаб ҳақоратомуз мемларини келтириб чиқарган (шунингдек, Х да вирусли хабарларга сабабчи бўлган). Аммо уларнинг ҳақиқатга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Агентлик таҳлилига кўра, аслида суд ҳужжатларида Хокинг икки марта тилга олинган.

2015 йилги электрон почта хабарида Эпштейн жабрланганлардан бири Виржиния Жуффренинг оила аъзолари, дўстлари ва танишларига, агар улар физик молиячининг оролларидан бирида “вояга етмаганлар билан оргия” қилгани ҳақидаги даъволарни рад этишга ёрдам беришса, пул мукофотини таклиф қилган.

Иккинчи эслатма Эпштейннинг Жуффредан кўплаб одамлар, жумладан Хокинг билан бирга тушган барча фотосуратлари ва видеоларини ўчиришни сўраган мактуби.

Эпштейн ва унинг адресатлари ушбу ва бошқа материалларда олимнинг ҳеч қандай «майлларини» муҳокама қилмайди.

АР 2006 йилда, Эпштейн илк бор вояга етмаганлар билан жинсий алоқада ва зўравонликда айбланишидан бир неча ой олдин, Хокинг Кариб денгизида молиячи томонидан ташкил этилган беш кунлик конференцияда қатнашган кўплаб олимлардан бири бўлганини эслатади (бу тадбирдан олинган кўплаб фотосуратлар мавжуд).

Киммелга келсак, унинг исми суд ҳужжатларида умуман тилга олинмайди. АР хабарига кўра, бу борадаги шов-шувга америкалик футболчи Аарон Рожерснинг бепарво ҳазиллари сабабчи бўлган. ESPN каналидаги кўрсатувлардан бирининг эфирида у телебошловчининг исми Эпштейн иши бўйича ҳужжатларда чиқиб қолиши мумкинлигини айтган. Кейинчалик ESPN Рожерснинг сўзлари учун Киммелдан узр сўраган ва телебошловчининг ўзи Х да Эпштейн билан ҳеч қачон учрашмаганини ва спортчининг баёноти «оиласини хавфли аҳволга солиб қўйганини» ёзади.

Киммелга қарши «гувоҳлик» сохта эканлигига қўшимча далил сифатида АР скриншотда 1375-саҳифа кўрсатилганини, суд эса бор-йўғи 944 саҳифали материални эълон қилганини келтирмоқда.

АР Интернетда Эпштейн иши бўйича тўқиб чиқарилган «далиллар» бошқа машҳурлар қаторида телебошловчи Опра Уинфри, актёр Том Хэнкс ва бизнесмен Илон Маскни ҳам ўз ичига олганини айтади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.