Ижтимоий тармоқларга ўзбек блогерларининг зўравонликни тарғиб қилувчи яна бир видеоси жойланди

Блогеры
Скрин из видео

Зўравонликка қарши “Не молчи” (“Сукут сақлама”) лойиҳаси ижтимоий тармоқларда ўзбек блогерлари томонидан зўравонликни тарғиб қилувчи яна бир видео пайдо бўлганига эътибор қаратди. Унда бир эркак ўз аёлини яхши дазмолланмаган кийим учун калтаклаётгани, аёл эса фақат ўз онасига қаратилган ҳақоратлардан кейингина ўз буюмларини йиғиштириб кетмоқчи бўлгани акс этган.

“Бундай шахсларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-1-моддаси билан жавобгарликка тортиш кераклиги ҳақида кўп марта ёзганмиз. Ушбу ролик муаллифлари қонун бўйича жавобгарликка тортилишини кутиб қоламиз”, – дейилади хабарда.

“Не молчи” лойиҳаси бундай тенденция ачинарли эканини қайд этди.

“Нега хайп учун маиший зўравонлик каби оғир ва нозик мавзу қўлланиляпти? Бутун мамлакат бўйлаб минглаб аёллар ва болалар шундай зўравонликка дучор бўлаётган бир пайтда? Медиа-ресурсга эга бўлган, бу ҳолат оила ва жамият учун салбий оқибатлари бўлиши, номақбул ҳолат эканини айтиб чиқиши мумкин бўлган одамлар зўравонлик тўғрисида ҳазил қилиш, уни тарғиб қилишни танламоқда. Гендер зўравонлигига қарши курашувчи ва гендер тенгликни тарғиб этувчи лойиҳа сифатида, ижтимоий тармоқларда бундай ҳолатларни учратганда жаҳлимиз чиқади ва хафа бўламиз. Умид қиламизки, ҳуқуқ-тартибот органлари бундай ҳолларга бундан кейин ҳам тезкорлик ва холислик билан чора кўришда давом этади. Ҳеч қандай “узрлар” бизга керак эмас”, – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.