Йўл ҳаққи ўзгараётган жамоат транспортлари
Пойтахт жамоат транспортида янги, қўшимча ва рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилмоқда. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати хабар беряпти.
«Унга кўра, бир йўловчи қатнови учун чекланган тарифлар нақд пул орқали 2000 сўм, АТТО транспорт карталари ва банк карталари орқали тўлов учун эса 1700 сўм этиб белгиланди», – дейилади хабарда.
Йўловчилар АТТО транспорт карталаридан фойдаланган ҳолда бир соат ичида иккинчи маротаба автобусдан фойдалансалар йўл ҳақи учун 700 сўм тўлайдилар. Бир соат давомида йўловчилар автобусдан учинчи ва тўртинчи маротаба маълум бир манзилга ҳаракатланиши эса мутлақо бепул бўлади.
Улашиш:
Шарҳлар