Йўл ҳаракати қоидаларига скутер ва электросамокатлар бўйича қўшимча киритилади
Йўл ҳаракати қоидаларига электрон скутерлар ва бошқа индивидуал ҳаракатланиш воситаларига оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бу бўйича ҳукуматнинг тегишли қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Унга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб
ДЙҲХХ органларида двигатели 25 ва ундан ортиқ куб.см иш ҳажмига эга бўлган ёки конструкциявий тезлиги соатига 25 ва ундан ортиқ километр бўлган автомототранспорт воситалари,
электродвигателининг қуввати 0,25 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 25 километр ва ундан юқори тезликка эга бўлган электромобиллар (электромотоцикллар, электроскутерлар ва бошқалар),
тиркама ва ярим тиркамалар давлат рўйхатидан ўтказилади.
Шунингдек, “скутер” ва “индивидуал ҳаракатланиш воситалари” тушунчаларига таъриф берилиб, уларнинг қайси тоифадаги транспорт воситаси турига киришига аниқлик киритилмоқда.
Шарҳлар