“Яндекс Go” йўловчиларга электрон чеклар бера бошлади
Онлайн такси агрегаторларининг солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашуви натижасида Солиқ қўмитаси маълумотлар базасида йўловчи ташиш динамикасини кўриш имконияти пайдо бўлди, деб хабар беради Солиқ хизмати.
Шундай қилиб, декабрь ойида онлайн такси агрегаторлари орқали 4,4 миллион сафар амалга оширилган. 80,1 минг нафар якка тартибдаги тадбиркор томонидан йўловчилар ташилган. Январь ойида қатновлар сони 5 миллионга етган. 113,5 минг нафар ўзини ўзи банд қилган шахс ташиш хизматларини кўрсатган.
Солиқ қўмитаси бошқа онлайн такси агрегаторларининг солиқ органлари билан интеграциялашувини таъминлаш ва тўлов шаклидан қатъи назар йўловчиларга чеклар бериш бўйича ишларни давом эттирмоқда.
Шарҳлар