Ўзбекистон Россиядан газ импортини 3,5 бараварга оширмоқчи

Фото: regnum

Ўзбекистон ўрта муддатли истиқболда Россиядан газ импортини 3,5 бараварга – суткасига 32 миллион куб метргача ошириш ниятида, дея хабар беради “РИА Новости”.

Аввалроқ, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2024 йилнинг биринчи чорагида республика инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирларини тасдиқлаган эди. Лойиҳаларнинг мақсадли рўйхати 2024-2030 йилларга мўлжалланган шимолий йўналишда табиий газ импорти ҳажмини ошириш бўйича магистраль газ қувурлари тизимини модернизация қилиш бўйича дастлабки дастурни ўз ичига олган. Дастур қиймати 470 миллион долларни ташкил этади.

Ҳозирда «Газпром»нинг Ўзбекистон билан икки йиллик шартномасида кунига 9 миллион куб метр газ етказиб бериш кўзда тутилган – бу йилига қарийб 2,8 миллиард кубометр. Шундай қилиб, етти йил ичида импорт 3,5 баравар ошиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.