Ташқи савдода Ўзбекистоннинг топ 10 ҳамкори кимлар

Фото: xabar.uz

2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 4,2 млрд АҚШ долларига етди, – деб ёзмоқда Статистика агентлиги матбуот хизмати.

Хабарга кўра, “Республиканинг ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида  Хитой  1,1 млрд АҚШ доллар билан 1-ўринда, Россия  767 млн билан 2 ва Қозоғистон  271,2 млн  АҚШ долларлик кўрсатгич билан 3-ўринда турибди”.

Шунингдек, кейнги топ ҳамкор мамлатаклар қаторига 213,9 млн билан Туркия,  180,2 млн билан Корея, 96,3 млн кўрсатгич билан Германия , 90,3 млн.лик савдо билан Япония, Франция 78,3 млн, Ҳиндистон 67,6 млн ҳамда Чехия 64 млнлик кўрсатгич билан киритилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.