Янги йўналишда контейнер поэзди ҳаракати ташкил этилди
“Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ томонидан юк ташиш йўналишларини диверсификация қилиш бўйича Хитойнинг шарқий қисмида жойлашган Жинҳуа станциясидан Ўзбекистоннинг Назарбек станциясига биринчи контейнер блок поезди ҳаракати амалга оширилди.
Ушбу контейнер блок поезди Қозоғистоннинг Алтинкол станцияси орқали Назарбек станциясига етиб келди. 50 та 40 футлик контейнерлардан ташкил топган блок поезди умумий 6250 км масофани 12 кунда босиб ўтди.
Ўз ичига йиғма юклар ва ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ускуналарни олган контейнерлар Назарбек станциясидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга тегишли фитинг платформаларда экспресс контейнер блок поездларига юкланган ҳолда Ургенч станциясига етказилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, ушбу ташувлар Назарбек-Ургенч йўналишида ички ташувларнинг биринчи экспресс поезди ҳисобланади.
Шарҳлар