Янги Конституцияда президентнинг қўшимча ваколатларини мустаҳкамлаш кўзда тутилган

Фото с сайта Kun.uz

Янги қонун лойиҳасига кўра, президент фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, Конституция ва қонунларга, Ўзбекистон суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигига риоя этилишининг кафолатчиси ҳисобланади. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри ёзади.

Бундан ташқари, Конституцияда президентнинг янги ваколатларини бирлаштириш режалаштирилмоқда:

  • вазирликлар ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларини тузиш ва тугатиш, кейинчалик ушбу масалалар юзасидан қарорларни Сенат тасдиғига киритиш;
  • ўз ваколатларини амалга оширишни таъминлаш мақсадида президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашини шакллантириш ва унга раҳбарлик қилиш, президент Администрациясини, шунингдек, президент ҳузуридаги маслаҳат ва бошқа органларни шакллантириш.

Бундан ташқари, президент вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларини бош вазирнинг розилигисиз тайинлаши ва лавозимидан озод этиши мумкин.

Президент Ўзбекистон давлат раҳбари сайловини муддатидан олдин белгилаш ҳуқуқига эга бўлади.

Бош вазир номзоди фақат Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган партия билан эмас, балки барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлардан сўнг президент томонидан таклиф этилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.