Янги Тошкент шаҳри қандай бўлади
Ўзбекистон пойтахтининг шарқида “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғи ҳудудида яна бир шаҳар – Янги Тошкент қурилиши режалаштирилган. Тақдимот фотосуратига кўра, шаҳарга ер усти метро тармоғини ўтказиш режалаштирилган, шунингдек бу ерда биринчи, иккинчи ва учинчи Ренессанс кўчалари ҳам пайдо бўлади.
Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Одиловнинг сўзларига кўра, янги шаҳар ҳудудида умумий узунлиги 40 километр бўлган бешта янги яшил зонани яратиш ишлари аллақачон бошланган. Келгусида мазкур йўлакларда рекреация зоналарнинг ижтимоий ва маданий объектларини ташкил этиш режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон 24
Манба: Ўзбекистон 24
Бундан ташқари, шаҳарнинг 2045 йилгача бўлган бош режасида Тошкент атрофида умумий узунлиги 130 километр бўлган яшил камарни яратиш кўзда тутилган.
“Бош режада қурилишга йўл қўйилмайдиган ҳудудлар белгилаб қўйилади. Хусусан, бу шаҳар учун зарур бўлган махсус яшил йўлаклар бўлади. Яна бир муҳим жиҳат шундаки, ҳозирда шаҳарда келажакда шаҳар ташқарисига кўчирилиши режалаштирилган кўплаб саноат ҳудудлари мавжуд, – дейди «Тошкентбошпланлити» бош директорининг ўринбосари Саидазим Шарипов.
Шарҳлар