Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш учун Тошкент вилоятидан ер ажратилди

Foto: TVH

Президентининг 2023 йил 20 июлдаги “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 232-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 октабрдаги “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси” давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 568-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Янги Тошкент шаҳри”ни барпо этиш учун Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорни имзоланди.

Унга кўра, Юқори Чирчиқ туманида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган давлат захирасидаги 158,67 гектар ер майдони “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилди.

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш ҳоким ўринбосари Ш.Маҳмудов зиммасига юклатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.