«Янги Ўзбекистон» боғи ёнида Интеллектуал ўйинлар шаҳарчаси барпо этилади

Источник: president.uz

Ўзбекистон президенти имзолаган қарорга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Қурилиш вазирлиги томонидан “Заковат” интеллектуал клуби учун алоҳида бино ҳамда Интеллектуал ўйинлар шаҳарчасини  барпо этиш учун Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги “Янги Ўзбекистон” боғига туташ 3 гектар ер майдони танлаб олинади.

Бу ер майдони қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пунктларининг шаҳар ва посёлка қурилиши ерлари тоифасига ўтказилади. Танланган ер участкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан чиқарилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловларини тўлашдан озод этилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки ой муддатда:

– танланган ер участкасининг амалдаги ер эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларидан қонунда белгиланган тартибда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишини ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини;

– давлат рўйхатидан ўтказилган ер участкасининг Ёшлар ишлари агентлигига объектни барпо этиш мақсадида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини;

– Кадастр агентлиги билан биргаликда давлат ер кадастри маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминлаши лозим.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.