Янгийўлда фарзандларини қийнаган фуқаро ҳибсга олинди

Кадр из видео

Интернетда эркак ўз фарзандларини шафқатсизларча калтаклаб, қийноққа солаётгани акс этган видео тарқалмоқда. Кадрларнинг бирида ухлаб ётган болани тепса, иккинчисида арқон билан бўғади.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, 2022 йил сентябрь ойида эркак оилавий келишмовчиликлар туфайли 2 ёшли боласини мунтазам равишда қийноққа солиб, калтаклаган, шунингдек, “хотинидан ўч олиш учун” буни телефонига ёзиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан 13 май куни Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “а” банди (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Тошкент вилояти Янгийўл тумани Гулистон маҳалласида яшовчи 30 ёшли А.Н қўлга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, иш Бош прокуратура назоратига олинган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.